Бухорода ҳаракатланаётган юк машинаси портлаб кетди
Жамият
−
11 июн 2019 8844 1 дақиқа
Жорий йилнинг 10 июнь куни Бухорода юк машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Ҳодиса тонгги 5:40 лар атрофида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 59 ёшли Р.Н. бошқарувидаги “КамАЗ”юк автомашинасини “Зарангари” МФЙ Урганжи қишлоғи ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида юз берган.
Юк автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда юк автомашинасининг салон қисми ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси