“Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК собиқ раҳбарига жиноий иш қўзғатилди

Жамият 4791
image

“Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК собиқ раҳбари Ш.Ҳ.га нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” УКда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК собиқ раҳбари Ш.Ҳ. ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, йўл қурилиш ишлари учун келиб тушган пул маблағларидан 440 млн сўмини муассис томонидан тасдиқланган устав талабларига зид равишда, ишчилар ётоқхонасини таъмирлаш учун ўзбошимчалик билан ўзи норасмий раҳбари ҳисобланган “S.” МЧЖга  йўналтириб бюджет ва смета-штат интизомини бузганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ҳ.га нисбатан ЖКнинг 1841-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси раиси ва бошқаларга ҳам жиноий иш қўзғатилганини хабар қилганди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3
t
×