Бухорода прокурор ёрдамчиси 2,5 минг доллар олаётганда қўлга тушди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси биринчи инстанция суди чиқарган ҳукмни судья орқали кассация судида ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг июнь ойида Жондор тумани прокуратураси томонидан пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши 2024 йилнинг ноябрь ойида мазкур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Лекин судланувчига оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилган.

100 минг $ билан тушган прокурор қамалди north_east

100 минг $ билан тушган прокурор қамалди

Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 500 АҚШ доллари олган.

Аммо у қолган 2500 АҚШ долларини Бухоро шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 

Билдирилишича, ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига пора олган Миллий гвардия ходимлари қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокурор Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг