Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
04 Март 2020 10613 1 дақиқа
Бугун, 4 март куни Бухоро шаҳар фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, шаҳардаги давлат бошқаруви ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Карим Камолов олиб борган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Бухоро вилоят ҳокимининг қарорига асосан Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятининг ҳокими Ўктам Барноев Бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланганди. Шундан сўнг Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келган Карим Камолов вилоят раҳбари этиб тайинланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь