Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
29 Февраль 2020
11402Бугун, 29 февраль куни Бухоро вилоятида Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳокимлик Матбуот хизматининг маълум қилишича, Бош вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоят ҳокими Ўктам Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни ўқиб эшиттирган.
Бугунга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. Бу ҳақида давлат раҳбари Фармонини Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов маълум қилган.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Ўктам Исоевич Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш ва шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси