Бухоро прокурори Бош прокурор устидан Президентга мурожаат йўллади. БП муносабат билдирди
Жамият
−
11 Декабрь 2020
69373Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати тарқалди. Мурожаатда прокурор ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётгани, Бош прокурор бошчилигида тизимда бўлаётган ноқонуний ишлар ҳақида гапирган.
Мазкур видеомурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берди.
Унда қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилмоқда.
Муаллиф аризасида шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 млн. сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн. сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Жасур Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.
Ушбу ҳолат бўйича Жасур Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.
Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Жасур Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади.
Шу билан бирга, Бош прокуратура мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилган.
Текшириш натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь