Бухоро ИИБга раҳбар тайинланди
Жамият
−
10 Май
9364Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Икромжон Нормуродович Турсунов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат раҳбарлари, вилоят сектор мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг масъул ходимлари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 февраль куни полковник Миржамол Юлдошевич Миролимов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.