“Bukhara News” фаолиятига тўсқинлик қилган бозор ходими ишдан олинди
Жамият
−
11 Февраль 2021
8857Аввалроқ Бухоро марказий бозори маъмурияти “Bukhara News” портали фаолиятига тўсқинлик қилгани ва бу бўйича прокуратура текширув бошлагани ҳақида хабар берилганди. Бозор матбуот хизматига кўра, ушбу ходимга нисбатан чора кўрилган.
Бухоро вилоятида фаолият юритаётган сайтлардан бўлган “Bukhara news” ходимлари “Марказий бозор” худудида сўровнома ўтказиш жараёнида,бозор назоратчилари томонидан қаршилик кўрсатгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалганидан сўнг “Марказий бозор ” маъмурияти томонидан бозордаги кузатув камералари кўздан кечирилиб ҳолатга ойдинлик киритилган.
Натижада бозор назоратчиси Т.Рахматов номуносиб хатти-ҳаракати, фуқаролар билан муомила қилганда аҳлоқ нормаларини бузиб, беписанд муносабатда бўлгани ва назоратчилар иштирокидаги тезкор йиғилишларда бу борада топширилган кўрсатмаларга риоя қилмагани учун ишдан бўшатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь