Марказий бозор маъмурияти “Bukhara News” портали фаолиятига тўсқинлик қилгани айтилмоқда. Прокуратура текширув бошлади

Жамият 8630
image

Ижтимоий тармоқларда “Bukhara News” интернет нашри вакилларига Бухоро Марказий бозор маъмурияти томонидан тўсқинлик қилингани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасида расмий баёнот берди

Маълум қилинишича, Бухоро вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 6 февраль куни “Bukhara News” интернет нашри вакилларининг қонуний фаолиятига Марказий бозор маъмурияти томонидан тўсқинлик қилинганлиги ҳолати ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, “Bukhara News” интернет нашри ходимлари томонидан “Бухоро Марказий деҳқон бозори”да “Вилоятда ишга кириш пулликми” мавзусида аҳоли орасида ижтимоий сўровнома ўтказилаётган вақтда бозор назоратчилари Т.Р ва М.А томонидан уларга тўсқинлик қилиниб, уларнинг қўлларидаги микрофон ва уяли алоқа телефонлари олиб қўйилган.

Шунингдек, “Bukhara News” интернет нашри ходимлари Ш.Ҳ ва Д.А лар билан ўтказилган сухбат давомида назоратчилар Т.Р ва М.А лар уларни ҳақорат қилиб, бозордан чиқариб юборганликларини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 323
Рейтинг: 3
t
×