Бўкадаги қамоқхонада андижонлик маҳбус бошқа бир маҳбусни уриб ўлдирди

Жамият

image

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум М.Қ. жазо муддатини ўтаётган маҳкумни уриб ўлдиргани айтилмоқда.

Бўкадаги манзил колонияда бу маҳкумнинг ўзаро келишмовчилиги кундан-кунга ёмонлашиб бораверган.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, М.Қ. телефон орқали бир қиз билан гаплашиб юрган ва бу ҳолатни Э.Қ. телефон орқали М.нинг хотинига айтган ва ҳақиқий зиддият шу сониялардан бошланган.

Келишмовчилик натижасида М.Қ. кетмон учун ясалган таёқ билан Э.Қ.нинг бўйин қисмига уч марта ургани натижасида Э.Қ. вафот этган.

Жазо муддатини ўтаётган вақтида яна қасддан одам ўлдиргани учун маҳкумга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “р” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқхона

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг