Бўкада “кўк нор”етиштираётган шахс қўлга олинди
Жамият
−
08 Май 2019
7205Жорий йилнинг 29 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаронинг “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод МФЙда жойлашган “Мустақиллик” фермер хўжалигига қарашли дала шийпонининг ер майдонида 32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, ёнидан эса 5 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси