Бугундан “метан заправка”лар фаолияти қисман тикланди
Жамият
−
27 Январь 2022
11215Бугун, 27 январь соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
“Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда”, дейилади вазирлик расмий хабарида.
Эслатиб ўтамиз, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилиши сабаб кеча, 26 январдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилганди.
LiveБарчаси