Бугундан бир қатор объектлар фаолияти тикланди 

Жамият

image

Бугун, 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 1 сентябрдаги қарорига асосан бир қатор объектлар фаолиятига рухсат берилди.

Унга кўра, республикадаги мавжуд: 

•  умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона. Бунгача фақат очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиганларга рухсат бор эди холос);
•  театр ва кинотеатрлар;
•  парклар ва истироҳат боғларидаги аттрационлар бугундан яна ўз фаолиятини бошлади.

Бугундан қайта фаолият бошлаган объектлар учун қатъий карантин талаблари белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссиянинг қарорига асосан сентябр ойидан бошлаб 5 та давлатга мунтазам авиақатновлар қайта тикланди. Шунингдек, айрим ҳудудларда 7 сентябрдан, баъзи вилоятларда эса 14 сентябрдан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг ҳам фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда. 4 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларга рухсат берилди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг