Бугун Ерни кучли магнит бўрони қоплади

Бу қизиқ

image

Бугун, 1 апрель куни Ерда қизил даражадаги магнит бўрони  содир бўлди. Бу ҳақда “Meteoagent” хабар берди.

Агентликка кўра, К-индекси бўйича  5 баллик қизил даражадаги магнит бўрони қайд этилган. Бунинг оқибатида баъзи таъсирчан одамларнинг боши оғриши ва ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин.  

Прогноз қилинишича, магнит бўрони бир неча кун давом этиб, яқин кунларда нормал қийматларга тушади.

Маълумот учун, магнит бўронлар – бу Қуёшнинг ички реакциялари. Қуёш массасининг чиқиши, юлдуз юзасидаги чақнашлар ва бошқа ҳаракатлар туфайли энергия Қуёшдан барча йўналишларда, шу жумладан Ерга ҳам тарқалади. 

Маълумот ўрнида, магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, таъсирчан тоифадаги инсонларда:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимининг ўзгариши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик ҳисси кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.

 
Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг