Бугун Ерга Буюк Гиза пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашади 

Олам 17032
image
-

Бугун, 20 август куни Мисрдаги Буюк Гиза пирамидасидан каттароқ астероид 100 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Ер ёнидан учиб ўтади. Бу ҳақда “Newsweek” нашри хабар берди.

2019 AV13 деб номланган астероиднинг диаметри 330 дан 750 футгача бўлиши тахмин қилинмоқда, бу эса 455 футлик Буюк Пирамиданинг ўлчамига тенг.

Прогнозларга кўра, у Ерга соатига тахминан 20 000 миля тезликда яқинлашиб, 13,8 ой (Ердан Ойгача бўлган масофа) масофа узоқликдан учиб ўтади.

Охирги марта астероид 1914 йилда бунчалик яқин келган, кейинги сафар космик жисм 2113 йилда яқинлашади. Бу сайёра учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 август куни  Ерга потенциал хавфли бўлган 2015 FF астероиди яқинлашганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 895
Рейтинг: 3
t
×