Бугун Ерга потенциал хавфли бўлган астероид яқинлашади 

Олам

image

АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) бугун, 12 август куни Ерга потенциал хавфли бўлган 2015 FF астероиди яқинлашишини маълум қилди. 

Астероид 2015 FF соатига 33 минг километрдан ортиқ тезликда учади, бу товуш тезлигидан қарийб 27 марта тездир. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 12 август куни астероид Ердан 4,3 миллион километр узоқликда бўлади, бу Ер ва Ой ўртасидаги ўртача масофадан саккиз баравар кўп.

Қайд этилишича, фазо меъёрларига кўра, бундай масофа “майда чегара” ҳисобланади.

NASA мутахассислари, шунингдек Ердан 7,5 миллион километр масофада тез ҳаракатланадиган ҳар қандай объект “потенциал хавфли” мақомини олишини айтган.

Астрономлар 2015 FF'ни кузатишда давом этмоқдалар, чунки унинг траекториясидаги ҳар қандай ўзгариш унинг Ер билан тўқнашишига олиб келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг