Бугун Ерда жуда кучли магнит бўрони кузатилади
Саломатлик
−
12:54 3372 1 дақиқа
Бугун, 4 июнь куни қуёшдаги кучли X синф чақнашлари оқибатида ажралиб чиққан плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти қуёш астрономияси лабораторияси огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, чақнашлар оқибатида сайёрада 6–7 баллик кучли магнит бўрони кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Мутахассисларнинг қайд этишича, плазма оқимининг Ер магнит майдони билан тўқнашуви вақтида айрим инсонларда уйқу сифати пасайиши, чарчоқ ҳисси кучайиши ҳамда юрак уриши ритмида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Шу муносабат билан мутахассислар фуқароларга саломатлигига эътиборли бўлишни, ортиқча жисмоний ва руҳий зўриқишлардан сақланишни тавсия қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қуёшнинг орқа томонида йирик доғлар гуруҳи шакллангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси