Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин
Бу қизиқ
−
08 Декабрь 2023
20253Бугун, 8 декабрь куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Прогнозга кўра, бугун кундузи Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, айрим жойларда у қорга айланиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8 даража илиқ, шимолда -2/+3 даража бўлади.
Пойтахт Тошкентда куннинг куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси