Бугун ўзбекистонликлар ноёб ҳодисага гувоҳ бўлади

Бу қизиқ

image

Бугун, 21 октябрь куни одамлар коинотдаги энг ноёб космик ҳодисалардан бирига гувоҳ бўлади. C/2025 А6 (Lemmon) номли яшил комета Ерга энг яқин масофадан ўтади ва бу ҳодиса минг йилдан ортиқ вақт давомида қайта такрорланмаслиги мумкин. Бу ҳақда “National Geographic” хабар берди.

Астрономларнинг билдиришича, Lemmon кометаси ички қуёш тизими ҳудудига кириб келганидан буён аста-секин равшанлашиб, кўзга яққол сезиладиган даражада ёрқинлашган.

Строуд исмли мутахассиснинг айтишича, Lemmon кометаси бу йил Ер осмонида кузатиш учун энг ёрқин кометалардан бири ҳисобланади. Кометанинг яшил тусга кириши унинг таркибида мавжуд икки атомли углерод (C₂) Қуёш нурларига дуч келганда парчаланганлиги билан изоҳланади. 

Қуёш ботганидан сўнг, Тошкент вақти билан тахминан соат 19:00 дан 20:30 гача Ўзбекистон осмонидан ҳам кометани кузатиш мумкин бўлади. Бу комета 100 фоиз аниқ кўринади дегани эмас. Уни излаш учун айнан шу вақт оралиғида осмоннинг ғарбий қисмини танлаш тавсия этилади. Шунингдек, шаҳардаги ёруғлик манбаларидан имкон қадар узоқроқда бўлиш керак бўлади. Мутахассислар кометанинг Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Ой Ерга энг яқин нуқтада – 360 минг километрдан камроқ масофада яқинлашиши ҳақида хабар берилганди. Бу ҳодиса суперой деб номланади.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

коинот C/2025 А6 Lemmon

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг