Бугун ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Жаҳон биринчилигида иштирок этади

Спорт

image

Бугун, 16 ноябрь куни Гвадалахара шаҳри мезбонлик қилаётган Таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳслари старт олади. Ўзбекистон вакилларидан эркаклар ўртасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов, аёллар ўртасида эса Зарнигор Ҳусниддинова мундиалдаги иштирокини бошлайди. 

Рашидов -68 кгда пуэрто-риколик Адриан Бенитез ва Уругвай вакили Федерико Гонсалез тўқнашувига ғолибига қарши жанг қилса, аёллар ўртасида -48 кг вазнда Зарнигор Ҳусниддинова марокашлик Рабаб Охади билан ҳисоб-китоб қилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган жангларда Ўзбекистон спортчилари иккита бронза медални қўлга киритишганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made