Бугун ўзбекистонлик футболчилар Англияга қарши ўйнайди
Спорт
−
22 Ноябрь 2023
7072Бугун, 22 ноябрь куни Индонезияда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал ўйинлари старт олади. Мазкур босқичда Ўзбекистон жамоаси англиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради.
Жамолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси плей-офф босқичига “B” гуруҳида 3-ўринни қўлга киритиб йўл олганди.
Ўзбекистон Англияга қарши кўк-оқ либосда ўйнайди. Дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади. Учрашувни гондураслик Селвин Бравн бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Герцон Ореллана ва никарагуалик Агуирре Ариас ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса мавританиялик Даҳане Беидага топширилган.
Англия - Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 13:30 да старт олади. Баҳс Жакарта шаҳридаги стадионда ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь