Бугун Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўронлари бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 24 март кундузи Ўзбекистонда G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар бўйича мутахассис, докторант Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Қайд этилишича, магнит бўронининг G3 даражадаги юқори фаоллиги бугун туш пайтида кутилмоқда. Бу  омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Маълумот учун, магнит бўронлари G3 даражали даврида айрим одамларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриқ кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон магнит бўрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг