Бугун Ўзбекистон ЖЧдаги 2-учрашувини ўтказади
Спорт
−
08 Ноябрь 2025 9523 1 дақиқа
Бугун, 8 ноябрь куни Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-тур доирасида майдонга тушади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу турда Ирландияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси дастлабки учрашувда Парагвай ўсмирларига қарши баҳс олиб бориб, Азизбек Абдумўминов 2 та голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ирландияликлар эса 1-турда Панамани йирик 4:1 ҳисобда мағлубиятга учратган. Шу тариқа “Ж” гуруҳидаги икки пешқадам 2-турда ўзаро баҳс олиб боради.
Маълумот учун, U-17 Жаҳон чемпионатининг 12 та гуруҳидан 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, энг яхши натижа қайд этган 8 та жамоа ҳам 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA расмий саҳифасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати “Ж” гуруҳи 2-тури доирасида Ирландияга қарши баҳс олдидан бош мураббий Исломбек Исмоилов ҳамда футболчи Азизбек Абдумўминов ҳақида мақола эълон қилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025