Бугун Ўзбекистон ЖЧдаги 2-учрашувини ўтказади

Спорт

image

Бугун, 8 ноябрь куни Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-тур доирасида майдонга тушади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу турда Ирландияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси дастлабки учрашувда Парагвай ўсмирларига қарши баҳс олиб бориб, Азизбек Абдумўминов 2 та голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.  Ирландияликлар эса 1-турда Панамани йирик 4:1 ҳисобда мағлубиятга учратган. Шу тариқа “Ж” гуруҳидаги икки пешқадам 2-турда ўзаро баҳс олиб боради.

Маълумот учун, U-17 Жаҳон чемпионатининг 12 та гуруҳидан 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, энг яхши натижа қайд этган 8 та жамоа ҳам 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA расмий саҳифасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати “Ж” гуруҳи 2-тури доирасида Ирландияга қарши баҳс олдидан бош мураббий Исломбек Исмоилов ҳамда футболчи Азизбек Абдумўминов ҳақида мақола эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ирландия Ўзбекистон U-17 U-17 Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг