Бугун Ўзбекистон ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидаги юришини бошлайди
Спорт
−
05 Сентябрь
6402Бугун, 5 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи доирасида Шимолий Корея билан баҳс олиб боради.
“AiScore” маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва КХДР шу вақтга қадар 9 марта тўқнаш келган. Беллашувлардан 6 тасида оқ бўриларнинг қўли баланд келган бўлса, 1 та ўйинда корейслар ғалаба қозонган. Яна 2 та ўйинда дуранг қайд этилган.
Бугунги учрашувда мезбонлар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилади.
Мазкур учрашувда уммонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад Абу Бакар ал-Каф, унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакар ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Қосим Матар ал-Ҳатми ишлайди.
Шунингдек, қувайтлик Абдуллоҳ Жамоли VAR ҳаками сифатида фаолият юритади. Баҳс соат 19:00 да старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь