Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси назорат ўйинида қатнашади

Спорт

image

Бугун, 10 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Африканинг Мали U-23 жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Томонлар Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўриш мақсадида 2 та ўртоқлик ўйинида ўзаро баҳс олиб бориши белгиланганди. 7 июнь куни жамоалар дастлабки назорат ўйинида иштирок этди, баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Ўзбекистон-Мали ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 19:00 да старт олади. Бу баҳсда Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадасида мусобақанинг “C” гуруҳида Испания, Миср ва Доминакан жамоаларига қарши баҳс олиб борса, Мали “D” гуруҳида Япония, Парагвай ва Исроил жамоалари билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Париж Бунёдкор Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг