Бугун Ўзбекистон Франция билан ўйнайди
Спорт
−
25 Ноябрь 2023
9629Бугун, 25 ноябрь куни Индонезияда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари якунланади. Ўзбекистон ўсмирлари ярим финал йўлланмаси учун франциялик футболчиларга қарши майдонга тушади.
Нимчорак финалда Англия тўсиғидан ўтган Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари Францияга қарши баҳсда оқ-кўк рангли либосларда ҳаракатланади. Дарвозабон эса сариқ рангли либосда майдонга тушади.
Учрашувни мавританиялик ҳакам Даҳане Беида бошқариб боради. Унга қанотларда мадагаскарлик Димбиниаина Андриатианаривело ва Того вакили Жонатан Аҳонто ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса габонлик Пере Атчога ишониб топширилди.
Ўзбекистон-Франция ўйинига Раҳматуллаев шогирдлари гуруҳ босқичидаги ўйинларини ўтказган “Манаҳан” стадиони мезбонлик қилади. Баҳс соат 13:30 да старт олади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь