Бугун U-23 Осиё кубогининг гуруҳ ўйинлари якунланади

Спорт

image

Бугун, 23 апрель куни Қатарда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё кубогининг гуруҳ ўйинлари ниҳоясига етади. “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ ғолиблиги учун Вьетнам билан баҳс олиб борди.

Икки турдан сўнг ҳар икки жамоада ҳам 6 очко мавжуд. Ўзбекистон ҳам, Вьетнам ҳам 2-турдаёқ гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилган.

Ўзбекистон-Вьетнам учрашувида ғалаба қозонган жамоа мусобақа плей-офф босқичида Саудия Арабистони билан, мағлуб жамоа эса Ироқ билан тўқнаш келади.

Қайд этиш жоиз, бугунги учрашувда “оқ бўрилар” сафида легионер футболчилар Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Вьетнам учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади. Баҳсга Доҳа шаҳридаги “Khalifa International” stadioni” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Саудия Арабистони Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made