Бугун Тошкентнинг учта тумани иссиқ сувсиз қолади

Жамият

image

Пойтахт Тошкентнинг Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, иситиш магистралидаги бузилишларни бартараф этиш мақсадида Шевченко кўчасида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 2 август куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилди:

  • Миробод тумани: Госпиталний массиви, С. Барака, Нукус, Шаҳрисабз, Шевченко, Ойбек, С. Азимов, Чехов, Чимкент, Авлиё ота, Афросиёб кўчалари;
  • Яшнобод тумани: С. Азимов, Гогол, Истиқлол, Истиқбол кўчалари;
  • Юнусобод тумани: Зарафшон кўчаси бўйлаб 3 та маъмурий бино.

Авариявий ишлар соат 19:00 гача якунланишига қараб, бугун иссиқ сув таъминотини тиклаш босқичма-босқич амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент иссиқ сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг