Бугун Тошкентнинг 7 та туманида иссиқ сув ўчирилди
Жамият
−
26 Март
2557Бугун, 26 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа ва Яккасарой туманларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар қилди.
Қайд этилишича, компания 2025−2026 йилги иситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишларини давом эттирмоқда. Шу муносабат билан 26 март куни соат 9:00 дан 18:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Юнусобод тумани
- Амир Темур, Осиё, Боғишамол, Минор, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Кўзитарноқ, Шивли кўчалари, Марказ-2, 4, 5, 6 даҳалари.
Мирзо Улуғбек тумани
- Мустақиллик, Ҳамид Олимжон, Марказ-1.
Олмазор тумани
- Гулсарой, Себзор, Олтинсарой, Шимолий Олмазор, Нурафшон, Қорақамиш, Тахтапул, Мухбир, Қорақамиш 1/1, ½, 1/3, ¼, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5.
Шайхонтоҳур тумани
- Зулфияхоним, Лабзак, Марказ-12, 15.
Чилонзор тумани
- Заргарлик, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Домбрабод, Серқуёш, Усмур, Тоҳиятош, Ал-Хоразмий, Қизил Шарқ, Алгоритм, Массив-5, 6, 8, 9, Марказ 10, 16, 17, 18, 19, 20, 20а, Г-35.
Учтепа тумани
- Лутфий, Ширин, Шайхзода, Катта Хирмонтепа, Фарҳод.
Яккасарой тумани
- Кичик ҳалқа йўли, Боғибостон.
“Вақтинча келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа туманлари ва қисман Юнусобод туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилганди.
LiveБарчаси