Бугун Тошкентнинг 2 та тумани аҳолиси газсиз қолади
Жамият
−
23 Март 2023
7488Таъмирлаш ишлари сабабли пойтахт Тошкентнинг Юнусобод ва Олмазор туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод туманининг Ҳамкаробод кўчаси ҳудудидаги ер усти ўрта босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли бугун, 23 март куни соат 11:00 дан 17:30 га қадар “Тикланиш” маҳалласи, Ҳамкаробод кўчасидаги 400 та ерли хонадон ва 34 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, Олмазор тумани, “Қизғалдоқ” ва “Бунёдкор” маҳаллалари ҳудудидаги газ қувурига ҳисоблагич ўрнатилиши сабабли соат 11:00 дан 17:30 га қадар қуйидаги истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилар:
- Қизғалдоқ 165 та хонадон;
- Бунёдкор 135 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар:
- Дўкон 3 та.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь