Бугун Тошкентда яна бир байроқ майдони очилади

Жамият

image

Тошкентда баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бароқ, бугун, 20 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида ўрнатилади. Унинг баландлиги 57 метр ни ташкил этади. 

Бундан ташқари ушбу ҳудудда баҳорий айём Наврўз муносабати билан “Наврўз” номли сайилгоҳ очилади ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилади. 

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойида илк бор Тошкентда мамлакатдаги энг катта флагшток ўрнатилган эди. Унинг баландлиги 65 метрни, байроқнинг ўлчами эса 12х25 метрни ташкил этади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Байроқ майдони Флагшток

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг