Бугун Тошкентда 6 балли магнит бўрони кузатилади
Бу қизиқ
−
08 Май 2023
8101Бугун, 8 май кундузи G4 даражали 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Магнит бўронининг G4 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида балиқ ва кўкат маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнит бўронлари G4 даражали даврида айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриқ кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.
LiveБарчаси