Бугун Сурхондарёда қор ёғади

Бу қизиқ

image

Бугун, 12 январь куни Сурхондарё вилоятида қор ёғади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Хабарга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди. Вилоятнинг айрим ҳудудларига эса туман тушиши мумкин. Йўлларда яхлама юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -7-12 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш ҳавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -10-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 11 январь куни 12 январь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилиб, Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кузатилмаслигини айтган эди. Ҳозирча бошқа вилоятларда об-ҳавода ўзгариш бўлиши маълум қилинмаган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурхондарё қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made