Бугун Суперлигага старт берилади
Спорт
−
27 Февраль 3337 1 дақиқа
Бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсуми старт олади. Янги мавсумни “Бухоро” ва “Қўқон 1912” жамоалари ўртасидаги учрашув очиб беради.
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу баҳс 18:00 да бошланади. Шунингдек кун доирасида яна “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳамда “Пахтакор” – “Қизилқум” учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Андижондаги баҳс 18:45 да бошланса, Тошкентдаги учрашув 19:00 белгиланган.
Бундан ташқари, эртага 28 февраль куни ҳам 1 тур доирасидан ўрин олган 3 та учрашув бўлиб ўтади. Қолган икки ўйин эса жорий йилнинг 1 март куни ўтказилиши режалаштирилган.
Суперлига янги мавсуми жорий йилнинг 3 декабрь куни якунига етади. Ўтиш ўйинларининг энг охиргиси 12 декабрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси чемпионликни, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби кумуш, Қаршининг “Насаф” жамоаси эса бронза медалларга эга чиққан эди.
Live
Барчаси