Бугун Шавкат Мирзиёев иккита Президент билан учрашади

Жамият

image

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовга кўра, бугун Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланади. Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари бўлиб ўтади.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказади.

Кун давомида Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлони ҳам қабул қилади.

Президент Матбуот котибининг сўзларига кўра, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи ҳамда саммит тадбирларида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан Ўзбекистонга келади.

Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг