Бугун Рамзан Қодировнинг туғилган куни, Аксёнов уни табриклади

Олам 2316
image

Россия томонидан бошқариладиган Қрим республикаси раҳбари Сергей Aксёнов Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни туғилган куни билан табриклади. Aксенов ўзининг  Facebook`даги саҳифасида табриклар ёзди.

"Мен дўстим ва ҳамкасбим, Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Aхматович Қодировни туғилган куни билан самимий табриклайман! Рамзан Қодиров мамлакатимизнинг энг ёрқин ва тажрибали давлат арбобларидан бири, ўз халқининг таниқли етакчиси, ҳақиқий ватанпарвар ва катта жасур инсондир. Унинг раҳбарлиги остида Чеченистон тинчлик ва барқарорликни сақлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида улкан ютуқларга эришди", деб ёзади Aксёнов.

Маълумот учун, Рамзан Қодиров 1976 йил 5 октябрда Чеченистоннинг Центарой қишлоғида туғилган.

У 2007 йилдан бери Чеченистонга раҳбарлик қилади. 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×