Бугун пойтахтнинг етти маҳалласи электр энергиясидан узиб қўйилади

Жамият

image

Бугун, 26 июнь куни Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги МФЙларнинг бир қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бугун, 26 июнь куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Яккасарой тумани: “Ракатбоши” ва “Муҳандислар” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Чилонзор тумани: “Қозиробод” ва “Катта Қозиробод” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Сергели тумани: “Эски Жалойир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Миробод туманининг: “Тонг юлдузи” ва “Файзобод” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг