Бугун “Пахтакор”ни жиддий қарама-қаршилик кутмоқда
Спорт
−
20 Май 2019
4536Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинларига старт берилади.
Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган мавсумдаги вице-чемпиони Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Саудия Арабистонида “Ал Аҳли” клуби меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
Бу ўйин кейинги босқич йўлланмаси учун кечади. Яъни бу гуруҳда Қатарнинг “Ал Садд” клуби 10 очко тўплаб муддатдан аввал йўлланмага эга чиққан. Иккинчи йўлланма тақдири эса айнан мана шу ўйинда ҳал бўлади. “Пахтакор”га кейинги босқичга чиқиши учун ғалаба ёки дуранг етарли бўлади. “Ал Аҳли”ни эса фақат ғалаба қониқтиради холос.
Сўнгги тур олдидан “Д” гуруҳидаги ҳолат қуйидагича: