Бугун об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
08:53 877 1 дақиқа
Ўзгидромет бугун, 7 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35 даража бўлади.
Шунингдек, пойтахтда эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража бўлади.