Бугун Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

Жамият

image

Бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Ушбу учрашувда давлат раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг