Бугун коронавирус аниқланган беморларга оид маълумотлар ошкор этилди
Жамият
−
25 Май 2020 45228 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 3215 нафарга етди.
Бугун касаллига тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари (70 фоизи) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар бўлса, қолган 15 нафари эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган.
Айни пайтда 3215 нафар касалликка чалинган беморлардан 2607 нафари (81 фоизи) бутунлай соғайди.
Ҳозирда эса мамлакатнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 595 нафар бемор даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Мамлакатда 16 мартдан карантин жорий этилди. Кескин карантин чоралари 22 мартдан бошлаб бирин-кетин кучга кира бошлади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь