Бугун Киевда “Қрим платформаси” саммити бошланади

Олам

image

Бугун, 23 август куни Украина пойтахти Киевда “Қрим платформаси”нинг халқаро саммити бошланади. Бу ҳақда “РБК-Украина” хабар берди.

“Қрим платформаси” иштирокчиларининг 23 август куни бўлиб ўтадиган йиғилиши Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, ярим оролнинг келажаги ва гуманитар сиёсат масалаларига бағишланади. Мамлакатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ярим орол келажаги ва Қора денгиздаги хавфсизлик муаммосини муҳокама қилиш ниятида. 

Асосий мавзу дон коридорлари фаолиятининг асосий компоненти сифатида Азов-Қора денгиз минтақасида хавфсизлик бўлади. Бу йил саммит аралаш форматда ўтказилади – иштирокчилар ҳам шахсан, ҳам онлайн тарзда қатнашади.

“Қрим платформаси”да 64 давлат иштирок этиши кутилмоқда. Бир кун олдин Болгария Президенти Каталин Новак ва Молдова Бош вазири Дорин Речан саммитда иштирок этиш учун Украинага етиб борган. Президент Владимир Зеленский Қрим масалалари бўйича учинчи йиғилишни эълон қилар экан, Нидерландия Бош вазири Марк Рюттени ҳам иштирок этишга таклиф қилган.

“Қрим платформаси” форматидаги музокаралар Украина Президенти Владимир Зеленский ташаббуси билан бошланган. Таъсис саммити 2021 йилда Киевда бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Қрим платформаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг