Бугун Кисида Зеленский билан учрашади
Олам
−
21 Март 2023
4600Бугун, 21 март куни Япония Бош вазири Фумио Кисида Украинага ташриф буюриб, Президент Владимир Зеленский билан учрашади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга таяниб, NHK телеканали хабар берди.
Телеканал Япония ҳукумати раҳбарининг Польша-Украина чегарасидаги Пшемисль темир йўл вокзалида поездга ўтиргани акс этган кадрларни намойиш этган. Поезд маҳаллий вақт билан тахминан 01:30да Украина йўналиши бўйича жўнаб кетган. У ердан Киевгача поезда тахминан 10 соатда етиб олиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, бу Кисиданинг Украинага Россия босқини бошланганидан бери биринчи ташрифи. У G7 давлатлари етакчиларининг Украинага бормаган ягона вакили бўлиб турган эди. У Япония парламентидаги муҳокамалар чоғида жорий йилнинг май ойида Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 мамлакатлари саммити иштирокчилари Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши таҳдидлари ва эҳтимолига қарши туриши кераклигини айтган. Шунингдек, Кисида халқаро ҳамжамиятга G7 нинг қонун устуворлигига асосланган жаҳон тартибини ҳимоя қилишга тайёрлигини намойиш этишни интиқлик билан кутаётганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, олинроқ Кисида Ҳиндистонда бўлган ва Бош вазир Нарендра Модини G7 саммитига таклиф қилган эди. Бунгача у Жанубий Корея Президенти Юн Сек Ёлни ҳам саммитда иштирок этишга таклиф қилганди. Украина томони Президент Владимир Зеленскийнинг иштирок этишидан манфаатдор эканлигини билдирган, бироқ Кисида ва бошқа япон расмийлари бу масала бўйича ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини таъкидлаб келарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь