Бугун Истанбулнинг тақдири ҳал бўлади
Олам
−
23 Июнь 2019
5611Бугун, 23 июнь куни Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбулнинг келажак тақдири ҳал бўлади. Осиё ва Европани боғловчи кентда шаҳар раҳбарлиги учун қайта сайлов ўтказиляпти.
Аввал хабар берганимиздек, 31 март куни бўлиб ўтган сайлов натижалари орадан 18 кун ўтиб Марказий сайлов компанияси томонидан бекор қилинди ва унда ғолиб бўлган "Республика халқ" партияси "Адолат ва тараққиёт" партиясига нисбатан ғирром ўйин қилганликда айбланди. МСК 23 июнни қайта сайлов ўтказиш куни сифатида белгилади. Унда асосий рақиблар сифатида "Республика халқ" партиясидан Экрем Имомўғлу ва "Адолат ва тараққиёт" партиясидан Бинали Йилдирим майдонга чиққан.
Кеча, 22 июнь куни истанбулликларнинг сайловда кимга овоз бериши билан боғлиқ ижтимоий сўров натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Бинали Йилдирим 52,11%, Экрем Имомўғлу 46,99% овоз тўплайди. Сайловда иштирок этаётган бошқа партияларнинг овоз тўплаш имконияти эса бор-йўғи 0,8% ни ташкил этган. Албатта, бу ҳозирча тахмин.
Истанбул 16 миллион фуқарога эга бўлишига қарамай, бугунги сайловда 10 миллион 570 минг киши қатнашиши айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, сайловда "Адолат ва тараққиёт" партиясидан Бинали Йилдирим, "Республика халқ" партиясидан Экрем Имомўғлу, "Саодат" партиясидан Неждет Кўкчинор, "Ватан" партиясидан Мустафо Илкер Южел, "Кўплик" демократик партиясидан Дўған Туман куч синашади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15