Бугун ЕЧЛда финалга тенг баҳс

Таҳлил

image

Бугун тунда Мюнҳенда “Allianz arena” ЕЧЛнинг энг қизғин баҳсларидан бирига мезбонлик қилади. Мавсум бошидаги омадсизликларни ортда қолдира олган “Бавария” Клоппнинг қувноқ жамоаси “Ливерпуль”ни қабул қилади.

ЧЛнинг ўтган йилги финалчилари ўз уйида немисларни мағлуб эта олмаган эди. Томонлар 0:0 ҳисобидаги дуррангни сақлаб қолган эди ўша баҳсда. Экспертларнинг фикрича, бугун ҳам икки жамоанинг имконияти тенг. Лекин барибир Европанинг энг қизиқарли турнири бугун битта гранд билан хайрлашади.

Инглиз журналистлари Юрген Клопп Премьер лигани ютиш учун, ЕЧЛни қурбон қилиши мумкин деб ҳисобламоқда. Сабаби “Ливерпуль” кейинги босқичга чиқадиган бўлса, катта клубларга қарши ўйинлар сони ортиб кетади. Бу эса мавсум якунида жамоада чарчоқни келтириб чиқариши мумкин. Якуний паллада АПЛда кураш қизғин кечишини ҳисобга оладиган бўлсак, чемпионлик учун курашаётган ва деярли 30 йилдан бери чемпионликни орзу қилаётган ливерпулликлар учун чарчоқ муаммога айланиши мумкин.

“Бавария”га тўхталадиган бўлсак, айни пайтда немисларнинг “ошиғи олчи”. Улар масум бошида Бундеслигада, гўёки, етиб бўлмайдиган марра деб ҳисобланаётган “Боруссия Дортмунд”га етиб олиб, жадвалда улардан олдинда турибди. Қолаверса, футболчилар ҳам ҳозирда юқори формада бўлиб туришибди. 

Айни сабабларга кўра, “Бавария” клуби бироз устундек кўринаётган бўлсада, мағлуб бўлишни ёқтирмайдиган инглиз жамоаси бугун шунчаки расмиятчилик учун майдонга чиқишмайди. Хуллас, бугун финалдан олдинги финал! Лекин унинг ғолибини кубок эмас, янгидан-янги синовлар кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Ливерпуль

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг