Бугун бутун Россияда огоҳлантирувчи сиреналар янграйди

Олам

image

Бугун, 2 октябрь куни бутун Россия бўйлаб фуқаро муҳофазаси бўйича машғулот доирасида огоҳлантирувчи сирена ёқилади. Хавф сигнали фақатгина пойтахт Москвада ишга туширилмайди. Бу ҳақда ТАСС Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар берди.

“2 октябрда электросиреа ва овоз кучайтиргичларни ёқиш режалаштирилган. Ускуналарни ёқишнинг аниқ вақти ҳудуд раҳбарлари томонидан белгиланади”, дейилган хабарда.

Огоҳлантириш тизимининг созлиги бутун Россияда фуқаро муҳофазаси машғулотлари доирасида синовдан ўтказилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сиреналар ёқилиши режа доирасида бўлиб, фуқаролардан хотиржамликни сақлашни сўраган.

Маълумот учун, машғулот эрта тонгдан Узоқ Шарқ минтақасидан бошланган. Ҳар бир минтақада ўзига хос бўлган табиий офатга қарши туриш бўйича тайёргарлик ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия фавқулодда ҳолат

Баҳолаганлар

2549

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг