Бугун Бобожонов ва Комилов Сенатга ҳисоб беради
Жамият
−
28 Февраль 2020
5904Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2019 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот беради.
Маълумки, бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Унда Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 2019 йилда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитадилар.
Қолаверса, ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти ҳақидаги ахборот беради.
LiveБарчаси
06 Ноябрь