Бугун “Барселона” “Эспаньол”ни мағлуб этса, Ла Лига чемпионига айланади

Спорт

image

Бугун, 15 май куни Испания Ла Лигаси 36-турида “Барселона” меҳмонда “Эспаньол”га қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинда “кўк-анорраглилар” ғалаба қозонса, 2024/25 йилги мавсум Ла Лига чемпионига айланади.

15 майга ўтар кечаси 36-турда “Барселона”нинг энг яқин таъқибчиси “Реал Мадрид” 90+5-дақиқада Рамоннинг голи эвазига “Мальорка”га қарши баҳсда мағлубиятга тенг дурангдан қутулиб қолди. Каталония ва Мадрид клублари ўртасидаги фарқ айни вақтда 4 тани ташкил этади. Шу сабаб, “Барселона” ғалаба қозонса, мавсум якунига 2 тур қолганида чемпионликни қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, “Эспаньол” – “Барселона” ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 16 майга ўтар кечаси 00:30 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Эспаньол Ла Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг