Бугун Баҳодир Жалолов BRICS ўйинларидаги юришини бошлайди
Спорт
−
19 Июнь
10780Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида 5-BRICS спорт ўйинлари ўтказилмоқда. Бугун, 19 июнь куни мусобақада спортнинг бокс тури бўйича баҳслар бошланади.
Кун дастурида 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади, жумладан кечки вақтда Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов хитойлик Ремула Абудурихити билан тўқнаш келади.
Жанглар соат 16:00 да бошланади.
Бугун жанг ўтказадиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати:
-48 кг: Саидахон Раҳмонова - Лиа Патлай (Россия) “A” ринг, 16:00 дан сўнг;
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Анамика (Ҳиндистон) “B” ринг, 16:00 дан сўнг;
-54 кг: Нигина Ўктамова - Сония (Ҳиндистон) “B” ринг, 16:15 дан сўнг;
-60 кг: Рашида Тагирова - Алла Ивашкевич (Белларус) “A” ринг, 16:30 дан сўнг;
-66 кг: Ҳадичабону Абдуллаева - Манжу Бамбория (Ҳиндистон) “B” ринг, 16:45 дан сўнг;
-75 кг: Азиза Зокирова - Алина Вебер (Белларус) “B” ринг, 17:30 дан сўнг;
+81 Диёрахон Абдумманобова - Нупур (Ҳиндистон) “B” ринг, 18:00 дан сўнг;
-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Мақсуд Ҳасметов (Озарбайжон) “B” ринг, 18:15 дан сўнг;
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Фаразаҳмад Амири (Афғонистон) “A” ринг, 19:30 дан сўнг;
-92 кг: Мадиёр Сайидраҳимов - Бакит Токтосун (Қирғизистон) “A” ринг, 20:15 дан сўнг;
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Ремула Абудурихити (Хитой) “B” ринг, 20:15 дан сўнг.
Маълумот учун, BRICS ўйинларида дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 3 мингга яқин спортчи иштирок этмоқда. Турнир 23 июнга қадар давом этади.
LiveБарчаси